Diyor Imamkhodjaev
13.6K members
511 photos
98 videos
1 file
803 links
Ҳамма ўқиши шарт эмас😉

Тижорий ҳамкорлик учун: @meenov
Download Telegram
to view and join the conversation
Forwarded from UzReport.news via @PostBot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ UZREPORT TV UFC 254 musobaqasi translyatsiya huquqini xarid qildi.

👉 https://uzreport.news/sports/uzreport-tv-ufc-254-musobaqasi-translyatsiya-huquqini-xarid-qildi

UzReport rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
ЎзПФЛ клублар билан уч масала юзасидан фикр алмашяпти:

1. Ўзбекистон Coca Cola кубоги учрашувларини аввал ташланган қуръа бўйича гуруҳ учрашувлари тариқасида давом эттирган маъқулми ёки мавсумни тезроқ якунлаш мақсадида олимпия тизимига қайта қуръа ўтказган маъқулми масаласи.

2. Coca Cola Суперлиганинг сўнгги тўрт тур учрашувларини нейтрал майдонларда ўтказиши масаласи. Мисол учун, Пахтакор — Насаф ўйинини Сўғдиёна стадионида ўтказишга ўхшаш.

3. Клублар сметаси билан боғлиқ қисқартиришлардан келиб чиқиб, аёллар чемпионатининг I даврасидан кейин юқори олтилик ва қуйи олтилик учрашувларини бўлиб ўтказиш. Бу ҳолатда мусобақа 22 эмас, 17 тур давом этади.

ЎзПФЛ клублар имкониятлари ва овоз беришларидан келиб чиқиб, энг мақбул вариантда тўхталади. Умуман олганда 2020 йилги мавсум барчамиз учун оғир ва унутилмас бўлмоқда.

@diyorimamkhodjaev
Айрим постларни жавобсиз қолдирсак, одобдан бўлмайди.

🔹ЎзПФЛ шу йилнинг июнь ойидан буён ҳар бир масала юзасидан футбол клублари билан маслаҳатлашади ва кейин ҳам шундай бўлади. Биз Суперлигани марказлаштириш масаласида ҳам, Про лига ва ҳатто Биринчи лигани қандай тиклаш масаласида ҳам клублар билан кенгашдик. Насиб қилса, йил сўнгида ортиб қоладиган маблағларни клублар ўртасида тақсимлаш ёки келаси йил уларнинг иштирокларига қараб мукофот пуллари жорий қиладиган тизимга ҳам босқичма-босқич ўтамиз, клубларга ҳисоб берамиз. Шунингдек, 2021 йилги мавсумда трансляциялардан пул ишлаш йўлига ҳам секинлик билан ўтамиз.

🔹Ўзбекистон кубоги ғолиби Чемпионлар лигасида иштирок этади. Демак, кубок мусобақасида лицензиялашнинг минимал талабларига жавоб берадиган клубларнинг иштирок этиши мантиқан тўғри бўлади. Бундай клублар сони ортириб боргани сайин, кубок иштирокчилари сони ҳам ортиб боради. Яхши турнир учун сон эмас, сифат муҳим.

🔹Кубок учрашувларининг гуруҳ босқичи кўринишида ўтиши масаласини ЎФА билан келишганмиз. Биринчидан, қизиқиш ошади. Иккинчидан, мавсумий ўйинлар сони қисман ошади, бу футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги масаласига ҳам таъсир ўтказади. Оддий жамоа йил давомида фақатгина 27 учрашув билан чекланяпти. Бир йил учун бу кам, ОФКнинг энг минимал талабигагина жавоб беради. Гуруҳ босқичи эса мана шундай ўйинлар сонини 29 тага етказади, Лига кубоги билан минимум 30 та. Клублар бу масалага қаршилик билдирмаган.

🔹Катта жамоалар билан ўйнаш истагидаги кичик клубларни ҳам шундай қолдирмадик ва улар учун Лига кубоги мусобақасига асос солдик. Унга ҳаттоки халқаро мақом беришга ҳам тайёр эди, пандемия бунга йўл қўймади.

🔹Лицензиялаш масаласида. Ўзимизни ҳам, ОФКни ҳам алдамасак, ОФК лицензиясини олиши мумкин бўлган жамоаларимиз жуда кам. Йиллар давомида буни тўғрилаш ва камида Суперлиганинг барча клуби ОФК лицензиясини олиши мумкин бўлган даражага чиқишимиз мумкин эди. Бизда мана шундай аниқ режа бор. Бунинг учун ЎФА, ЎзПФЛ ва албатта клубларга бириктирилган ҳомийлар биргаликда, келишиб ҳаракат қилиши керак бўлади. Аслида ҳукумат айнан шунинг учун ҳам ҳомийларни клубларга бириктириб қўйган. Вақти келиб бу йўқ бўлади, биз эса бор вақтида инфраструктурани ривожлантириб олиш учун қайғуришимиз керак.

🔹Чемпионат икки қайта тўхтаганидан кейин ҳам кубок учрашувларини гуруҳ босқичи кўринишида ўтказиш учун вақтимиз етарли эди. Биз фақатгина октябрь ҳамда ноябрь ойларидаги ФИФА кунлари учун миллий терма жамоага ён бериш масаласида Терма жамоалар маркази билан келишиб олдик. Бу ҳақда фикр ёзишдан аввал фактлар ва саналарни аниқ билиш мақсадга мувофиқ бўларди.

🔹Шунингдек, камида 5 та клуб сметаси расман 20 фоизга яқиндагина қисқартирилди. Буни клубларнинг ўзлари ошкор қилишлари мумкин, хат уларнинг номига ёзилган, ЎзПФЛга эмас. Биз эса июнь ойидан буён ҳар бир ҳаракатимиз ва ҳар бир қароримизни расмий сайт орқали атрофлича тушунтириб боряпмиз.

🔹Аёллар чемпионати масаласидаги окамизнинг фикрларига мана шу ҳаволада аниқ-тиниқ жавоб берилган. Аслида аёллар футболи ва футзал масаласини тўлиқ ислоҳ қилишимиз керак. Бу борада ҳам ЎзПФЛ ўз таклифларини Ижроқўмга киритишга тайёргарлик кўряпти. Аслида бу иш билан биз шуғулланишимиз керак эмас. Биз фақатгина мусобақа ўтказувчи ташкилотмиз ва ҳозирча буни эплаяпмиз.

Биз сўнгги тўрт ой ичида футзал ва Про лига мусобақаларини ҳам трансляциясини йўлга қўя олдик. Спорт-ТВ билан келишув асосида 2021 йилда футзални тўлиқ трансляция қилишга ва унинг нуфузини кўтаришга эришмоқчимиз. Бироқ аёл футболчиларнинг клубларга мажбурий бириктириб қўйилиши ҳамда аёллар футболи расмий ташкилотининг йўқ бўлгани масаласини қайта кўриб чиқиш керак. Халқаро ташкилотлар томонидан аёллар футболига ажратиладиган маблағлар билан бу мусобақа нуфузини оширишга эришишимиз мумкин.

@diyorimamkhodjaev
​​Яқиндагина Хоразм клуби ва ундаги мураббий масаласида пост қолдиргандик. Бу жамоа Про лига турнир жадвалини безашда давом этмоқда.

Хоразм ўтган турда мураббийни ижарага олгани Оқтепага 6 та гол урганди. Ундан аввал эса Нефтчи ва Динамодан 4 очко тортиб олганди. Бугун Про лига пешқадами Шўртан ҳам Хоразмдан қуруқ қўл билан қайтадиган бўлди.

21 октябрь куни қолдирилган ўйинда Истиқлол ва Динамо тўқнаш келади. Сезяпсизми, бизда кучли тўртлик учун ҳам кураш авжида.

P.S. Биз 22 клуб билан 2022 йилги мавсумда 12 талик Суперлига ва 12 талик Про лига масаласини муҳокама қилишимиз ҳақида айтиб ўтгандик. Келаси йил Арал ва яна бир яхши жамоа катта эҳтимол билан Про лигага қўшилади. 2021 йил якунига кўра Суперлиганинг қўшимча икки клуби ҳам шу лига билан юзлашса, биз Супер ва Про номли икки ажойиб лигани кўришимиз мумкин бўлади. Лигалар ўртасидаги соғлом рақобатдан жуда ютамиз. Шунингдек, 2022 йил ҳар икки лиганинг ҳамма ўйинларини live эфирга олиб чиқишга эришишимиз мумкин бўлади.

@diyorimamkhodjaev
Шўртан клубидаги муаммолар ҳақида

Клубнинг собиқ мураббийлари Игорь Криушенко ҳамда Виталий Варивончик Шўртанда қолиб кетган пулларини олиш учун бир неча йилдан буён кураш олиб боради. Бир неча кунлар аввал ФИФА Шўртан учун сўнгги огоҳлантириш берди, бироқ иқтисодий муаммолар гирдобида бўлган жамоа қарзларни барибир бартараф эта олмади.

Эндиликда ФИФА Шўртан учун келаётган қишки трансфер ойнасига тақиқ қўяди. Бизда қишки трансфер 4 январь санасида очилади ҳамда 12 март кунига қадар давом этади.

Сўнгги 1 йилдан буён Шўртан раҳбарияти яхши ишлаяпти. Буни жамоа қайд этаётган натижаларда ҳам кўриш мумкин. Таҳминан шунча вақтдан бери раҳбарият ўзимизнинг мураббийлар, футболчилар ва бошқа ишчи-ходимлар билан судлашди, кўплаб муаммолар ҳал қилинди. Бироқ хорижий мутахассислар олдидаги пуллар масаласини бугунги шароит билан ҳал этиб бўлмайди.

@diyorimamkhodjaev
9-17 ноябрь ФИФА кунлари. Ўзбекистон миллий терма жамоаси унда 2 та учрашув ўтказишни режалаштирган.

Шундан келиб чиқиб, биз 6-7 ноябрь кунларида Ўзбекистон Coca Cola кубогининг дастлабки учрашувларини ўтказиб олишни режалаштиргандик. Ўйинлар ораси анча яқин эди. Аммо Вадим Абрамов миллий терма жамоани 6 ноябрь куни йиғишни лозим деб топди. Келишувга кўра, кубок учрашувларини ҳам ФИФА кунларидан кейинга қолдиргандик.

Шундан келиб чиқиб, Coca Cola Суперлиганинг 22-тур учрашувларини вақтини клублар учун бироз енгиллаштирамиз. Масалан, “Пахтакор”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор” каби клублар Чемпионлар лигаси сабаб анча зич тақвимда қолишганди. Шунингдек, ўйинларни жонли узатиш учун Спорт-ТВ билан доимий алоқадамиз.

@diyorimamkhodjaev
UFC спортнинг энг ваҳший турларидан бири. Аммо у ит ёки хўроз уруштиришдан минг марта афзалроқ.

@diyorimamkhodjaev
Легионер футболчи ва мураббийлар билан ишлашда жуда эҳтиёткор бўлиш, барча ишни қонунан амалга оширишгина ишнинг силлиқ кечишига сабаб бўлади.

Олтин қоида шундан иборатки, ҳар қандай пул ўша легионер ҳисоб-рақамида кўриниши шарт. Банк бу борада аниқ маълумот тақдим эта олади. Футболчини нақд пул кўринишида рағбатлантириш эса фақат ва фақат муаммо келтириб чиқаради. Шунингдек, шубҳаларни кўпайтиради. Биринчидан, солиқдан қочишга ҳаракатдек кўринади. Иккинчидан, нақд пул бераётган тарафга бўлган шубҳани оширади. Учинчидан, нақд пулни учинчи қўлга улашиш доим осон бўлган.

Шунингдек, легионерлар учун пулнинг ўз вақтида унинг ҳисобига ўтиши ҳам жуда муҳим. Сабаби, икки ой даромадини олмаган футболчи ўз клубини огоҳлантириб, кейинроқ шартномани бир тарафлама бекор қилиши мумкин. Кечикиб ўтказилган пул (футболчи Ўзбекистонни тарк этса) миллий валюта кўринишида бўлса, талабгор уни ҳеч қачон тан олмайди. Кейин банк ҳам ўша пулни ўз эгаси розилигисиз клубга қайтариб бермайди.

Биз максимал даражада нақд пул айланишини камайтиришга эришишимиз керак. Бу футболдаги қатор ишларни текислаши мумкин. Ва айниқса, “олди-бердини” сезиларли равишда камайтиради.

@diyorimamkhodjaev
U-18 ёки кичикроқ ёшдаги футболчилар ўртасида мусобақа ўтказиш масаласида гап кетса, ҳар сафар параллел мусобақалар сабаб уни бироз кечиктиришга мажбур бўлинади.

Боиси, айрим клублар ўзларининг муқобил футбол академияларига эга эмаслар. Улар одатда кичик ёш мусобақалар учун бошқа ташкилотларга қарашли футбол мактабларининг тарбияланувчиларини ўйнатиб келишади. Аслида бу кичик кўзбўямачилик. Истиқболда ҳар бир клубнинг ўз пойдевори бўлиши муҳим.

Биз 2021 йилги мавсум олдидан режаларимизни босқичма-босқич амалга оширган ҳолда, 22 клуб қошидаги футбол мактаблари (академиялари) фаолиятини ўргана бошладик. Тез орада улардаги ҳолат ҳақида якдил тасаввур пайдо бўлади. Аввал ҳам айтганимиздек, легионер футболчилардан фойдаланиш масаласида академиядаги юлдузлар сони аҳамият касб этиши юзасидан ЎФА Ижроқўми билан фикр алмашамиз.

@diyorimamkhodjaev
🍁ZoodMallда смартфонларнинг кузги чегирмали сотуви!
- Энг арзон нархлар
- Онлайн муддатли тўлов (комиссия 0%, ортиқча тўлов 0%, банкга мурожат қилмаган ҳолда)
- Samsung A10s, 32GB смартфони ойига атиги 542 000 сўмдан.

Муддатли тўлов асосида харид қилиш учун фақатгина Uzcard маош картаси ҳамда маҳсулот учун бирламчи тўлов талаб қилинади.

📲Ҳозироқ юклаб олинг:

https://rpst.uz/b3N
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Орамизда 11 га 11 дан ташқари 1 га 1 турларни ҳам шарҳлаб борадиган инсон бор – Даврон Файзиев. Қачонлардир шу сабаб UFC эрталабки 9 дами ёки кечки деб изланишимни тасаввур қилолмасдим. Бугун шу рўй бермоқда, тунда UzReport кўриш режаси бор. Кимлар ютиши бизга доимгидек гитара. Аммо биттасида Лилия Шакирова ютиши шарт. Ҳамюрткамизга фақат омад.

@diyorimamkhodjaev
UFC ўзидан кетаётгани ҳақида икки оғиз. Аслини олганда бу биз футбол мухлисларининг ғашимизни келтириши рост. Аммо ишонтириб айтаманки, энди биз ҳам ҳисоблашишни бошлашимиз мумкин.

Яқиндагина UFC 44 Хорхе Масвидаль ҳамда Нейт Диас тўқнашувини тақдим этганди, ўшанда аренага ҳаттоки Дональд Трамп ташриф буюрди. Натижада нима бўлганини яхши эсласангиз керак. Боксдаги ажойиб жанглардан бири бўлган Сергей Ковалёв ҳамда Канело Альварес тўқнашувини 1,5 соатга чўзиб туришди. Тушунишдики, жангнинг UFC соясида қолиб кетиши эҳтимоли мавжуд.

Бугун футбол оламида икки класико бор. Ростманасида Реал ва Барселона тўқнаш келади. Альбионона класикода Челси ва МЮ тўқнашувини кутаётганлар бор. Тўғри, улар асосий жанг билан кесишмайди. Бироқ UFC атай қилмаган бўлса ҳам, айнан шу кунга тўғри келиб қолди ва кўряпмизки, ажойиб футбол ўйинлари олдида у заррача ийманаётгани йўқ, сояда ҳам эмас.

Бу нимадан далолат экани ҳақида ёзишни ҳозирча истамайман. Аммо UFC ҳақида ёзишни бошлаганимнинг ўзиёқ хавотирли ўзим учун.

@diyorimamkhodjaev
Forwarded from Muhammadali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bugun telekanallarimiz dasturidan o'rin olgan birinchi o'yin #Turon va #Dinamo jamoalarining o'zaro bahsi edi. Bugungi super janglar orasida dasturda kamtargina turgan uchrashuv super qarama-qarshilikni taqdim etdi! Pro Ligada bunday o'yinlar tobora ko'paymoqda va bu odamni xursand qiladi. O'yinni to'liq ko'rganlar rohatlanishgani aniq. Mana shu o'yin ham shanba super o'tishidan darak bergandek, go'yo!

#El_klasiko
va #UFC254 haqida ustozlar ko'p yozishdi. Ortiqcha izohga hojat yo'q. Birinchi uchrashuvni o'tkazib oldik! Davom etamiz, do'stlar🔥

Muhammadali
UFC'даги охирги жангим дегани учун ҳам Хабибни буюк деб биламан. Энг гўзал қарор.

Бугун кўрдикки, суратдаги инсон шунчаки супер жангчи эмас, балки ҳақиқий инсон тарбия қилган. Ўғил бугун биладики, энди унинг отаси буюк ғалабаларидан эмас, унинг қабрини нурга тўлдириши мумкин бўлган ибратли ҳаёт йўлидан умидвор. Хабиб UFC'ни вақтида тарк эта олгани билан ҳам ибратдир.

@diyorimamkhodjaev
Сизнингча, кеча класико кўпроқ муҳокама этилдими ёки Хабиб?
Anonymous Poll
32%
🇪🇸класико
68%
🇷🇺Хабиб
​​Юқоридаги сўровномада 5 мингдан зиёд ўқувчиларимиз иштирок этди ва шуларнинг салкам 70 фоизи Хабиб масаласини илгари сурди. Тасаввур қиляпсиз-а, асосан футбол ҳақида ёзиладиган каналим ўқувчилари UFC вариантини бемалол танлаб беришяпти. Демак, хавотир олса арзигулик спорт тури эканлиги борасидаги фикрларимиз ўз тасдиғини топгандек.

Тасаввур қилинг, Месси ўтган мавсум якунида бутсаларини михга илганида нима бўларди. Ҳа, у яна 5 та мавсум ўйнаб бериши мумкин эканига ишонамиз. Шундай экан, тўсатдан футболдан кетдим деса, бу ҳатто Барселонага умуман мухлислик қилмаганлар учун ҳам мотамдек гап. Шунчаки ўша оқшом UFC ўз Месси ёки Роналдусини спортдан кузатгандек бўлди. Класико куни Роналдунинг ўзи ҳам Хабибни табриклаяпти ва ҳоказо. Айнан шу ҳолат тунни UFC учун атаб юборди ва класико бир чеккада қолиб кетди. Голсиз дуранг билан тугаган АПЛ марказий учрашуви худди ўтмагандек таассурот қолдирди бизда. Ҳа, айнан бизда (инглизларга класико нима-ю, Хабиб нима).

@diyorimamkhodjaev
Суперлига футболчиларидан бири ўз ёшини кичиклаштиргани аниқланди. Таҳминан уч ой давом этган ҳаракатлар сабаб прокуратура ёрдамида футболчига ўзининг ҳақиқий ёши билан янги паспорт олинди.

Ҳаммамиз бу иллат ҳақида биламиз. Шу сабаб ўсмирлар ва ёшлар футболида воҳа-ҳай натижалар қайд этдик, катта футболда эса деярли ҳеч нарсанинг уддасидан чиқмадик. Қайтага футболдан адолат топа олмадим деб, минглаб иқтидорлар уни ташлаб кетгани қолди.

Биз бу муаммога қарши изчил кураш олиб бориш келажакда яхши эффект беришига ишонамиз. Шунчаки унинг каби ҳолатлар анча болалаб кетгани учун, ҳаммасидан бирдан бартараф этиб бўлмайди. Яхшиси, XXI асрда туғилган футболчилар бундан ҳоли бўлишлари учун кураш олиб борган маъқул IMHO.

@diyorimamkhodjaev
Футболчи ёшини кичиклаштириш масаласида

Шундай тоифа одамлар бор, улар фақат гапиради. Аввал футболда адолат йўқ, ёши катта футболчилар уни булғаяпти дейди. Шундай футболчи фош этилса, таниш-билиши йўқ бўлгани учун шунга тегишди дейди. Ўша футболчи четлаштирилса, фойдаси йўқ, барибир тозалай олмайсан, дейди. Шунинг ўзиёқ гап-сўзларга эътибор қилмай, қонун доирасида тўғри фаолият олиб бориш энг тўғри йўл эканини билдиради.

ЎзПФЛ нима қилади?

Ташкилот клубга футболчини асл ҳужжатлари билан қайтадан рўйхатдан ўтказиш талабини қўяди. Унинг ваколатлари шу билан чекланади. Мазкур ишдан бош ташкилот — ЎФА албатта хабардор қилинади. ЎФА лозим топса, ишни тегишли қўмитага ошириши, шунингдек, клубнинг бу ишга алоқадор ёки йўқлигини текшириши мумкин. Жазо тайинлаш масаласи ҳам шундан келиб чиқади.

Фикримча, бу ерда ёш футболчига жиддий жазо бериш унчалик ҳам тўғри эмас. Боиси бизнинг мақсадимиз футболда соғлом рақобатни вужудга келтиришга ҳисса қўшиш ҳамда малакали футболчилар сонини кўпайтириш (уларни “чопиш” эмас). Катта эҳтимол билан футболчининг ёши ўзгартирилган вақтда унинг ўзи бунинг нима экани ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмаган, унга ота-онаси жавобгар бўлган.

Шундан келиб чиқиб, футболчининг ота-онасини (аралашган ёки йўқлигига қараб мураббийини ёки клубини), шунингдек, ҳужжатни ўзгартиришда иштирок этган бошқа шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрироқ бўлади. Ўз навбатида бу қолган мана шундай кишилар учун ҳам ўрнак бўлиши мумкин.

Нега айнан 2000 йилдан кейингилар?

Бу иллат жуда илдиз отиб кетган. Ҳаммасини жазолаб улгуриш имконсиз. Аммо бугундан ёшлар футболини тозалашни бошласак, бир неча йил ичида ҳолат анча ўзгаради. Жаҳон чемпионатларидаги ёрқин иштироклари эвазига тақдирланиб, катта футбол этагида йўқолиб қоладиган “юлдузчаларимиз” камаяди. Биз сохта юлдузларни кўпайтиришдан эмас, ҳақиқий иқтидорларни асраб-авайлашдан кўпроқ манфаатдормиз. Шундай экан, йиллар давомида сохта ёшли футболчилар оёғи остида қолиб кетиб, оқибатда футболни ташлаб кетган иқтидорлар ҳақида ўйлашимиз керак.

@diyorimamkhodjaev
Насаф намойиш этаётган футбол таҳсинга лойиқ. Мураббий бу борада ўз ишини уддалади. Ваҳоланки унда яхши футболчиларни клубга таклиф этиш имконияти етарли эмасди.

Аммо Насаф ОФК лицензиясига эга чиқа олмади. Раҳбарият бунга жавоб бериши тўғри бўлади. Чунки уларда яхши инфраструктура билан боғлиқ етарлича шароит бор эди.

@diyorimamkhodjaev